Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сен мусофирлар қўлида суннатсизлар каби ўласан. Буларни Мен айтдим. Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.»” “Эй инсон, Миср фиръавни ва унинг тўдасига шундай деб айт: «Буюклигингда сенга тенг келадиган ким бор?! Худонинг боғи — Адандаги бирорта садр Унга тенг кела олмас эди, Бирорта арча унинг бутоқлари билан беллаша олмасди. Бирорта чинорнинг бундай шохлари йўқ эди, Худонинг боғи бирорта дарахт шу қадар гўзал эмасди. Худо уни гўзал қилиб яратди, Шох–бутоқларини серфайз қилди. Худонинг боғи — Адандаги ҳамма дарахтлар унга ҳавас қиларди. токи сув бўйига ўтқазилган бирорта дарахт энди бу қадар баланд бўлиб ўсмасин. Уларнинг учи булутларга тегмасин. Сувга тўйган бирорта дарахт шунчалик баланд бўлмасин. Уларнинг ҳаммаси, фоний бандалар каби, бу дунёдан ўтиб кетишади, қабрдаги марҳумларга ҳамроҳ бўлишади. Уларга шундай деб айт: «Сизлар ўзингизни бошқалардан гўзал деб биласизми? Қани боринг, суннатсизлар билан бир гўрда ётинг! Сизлар жангда ҳалок бўлганлар билан бирга жон берасиз. Мана, қилич ҳозирланди! У ҳаммаларингизни қириб ташласин. Ўликлар диёридаги буюк саркардалар сизларни ва иттифоқчиларингизни қаршилаб олишади. Улар шундай деб ҳайқиришади: ‘Бу суннатсизлар жангда ҳалок бўлди, ер бағрига тушиб келди, энди шу ерда ётибди!’ Эй Кафарнаҳум! Худо сени кўкларга кўтаради деб ўйлайсанми?! Йўқ, У сени тубсиз чуқурликка улоқтиради! Агар сенда юз берган мўъжизалар Садўмда бўлганда эди, у шаҳар шу кунгача сақланиб қолган бўлар эди.
Выбор основного перевода