Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қабиҳлар ва Худони унутган жамики халқлар Ўликлар диёрига тушар. Эгамиз танлаган шоҳ уларнинг тузоғига илинди, Эвоҳ, ҳаётимиз манбаи у эди. Биз шоҳимиз соясида Халқлар орасида яшаймиз, деб ўйлагандик. Барча осмон қушлари шохларида ин қурарди, Остида барча ёввойи ҳайвонлар болалашарди, Соясида ҳамма буюк халқлар яшарди. “Эй инсон, Миср ва унинг тўдаси учун қайғуриб йиғла. Уларни бошқа буюк халқлар қаторида гўрдаги марҳумлар олдига жўнат. Уларга шундай деб айт: «Сизлар ўзингизни бошқалардан гўзал деб биласизми? Қани боринг, суннатсизлар билан бир гўрда ётинг! Сизлар жангда ҳалок бўлганлар билан бирга жон берасиз. Мана, қилич ҳозирланди! У ҳаммаларингизни қириб ташласин.
Выбор основного перевода