Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сом насли: Элам, Ошур, Арпахшод, Луд, Орам ва улардан келиб чиққан халқлар. Шубҳам йўқ, тириклар диёрида Эгамнинг эзгулигини албатта кўраман. Наҳот, Эгамни энди кўрмасам?! Ҳа, Уни кўрмасман бу ёруғ дунёда. Тирик зотларни энди кўрмайман. Бу дунёдагилар билан бўлмайман. Мен бўғизланишга олиб кетилаётган ювош қўзидай бўлган эканман. Душманларим менга қарши фитна уюштирганларини пайқамаган эканман. Улар шундай деб айтишган эди: “Дарахт ва унинг мевалари кесилгандай, келинглар, уни ҳам бу дунёдан даф қилайлик, унинг хотирасини ўчирайлик!” Эй Эгам Раббий, шаҳар Бобилликларга таслим бўлаётган шундай бир пайтда Сен менга: «Гувоҳлар олдида кумушга дала сотиб ол», дединг–а!” Эгамиз шундай демоқда: “Исроил ва Яҳудо халқлари ёшлигидан бери олдимда фақат қабиҳлик қилишади. Қачон қараса, Исроил халқи ўз ишлари билан Мени ғазаблантириб юради. Яҳудо шоҳи Зидқиё ҳукмронлигининг илк даврида Эгамиз Еремиё пайғамбарга Элам юрти тўғрисида Ўз сўзини аён қилди. Сарвари Олам демоқда: “Мен Элам мерганларини нобуд қиламан. Қудратининг манбаини синдираман. Улар устига тўрт томондан душман соламан. Ҳаммасини ер юзининг тўрт томонига тарқатиб юбораман. Эламликлар қочиб бормаган бирон–бир юрт қолмайди. Мен Эламни қасди бор душманлари қаршисида саросимага соламан. Қайнаган ғазабимни устиларига кулфат қилиб ёғдираман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Ортидан қилич солиб, ҳаммасини битта қолдирмай қириб ташлайман. Уларнинг шоҳини аъёнлари билан бирга йўқ қиламан. Эламда Ўз тахтимни ўрнатаман. Аммо кейинчалик Мен Элам халқини яна фаровонликка эриштираман.” Эгамизнинг каломи шудир.
Выбор основного перевода