Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Халқим уйлар қуриб, ўзлари ўша ерда яшайди, Токзорлар ўтқазиб, ҳосилини ўзлари ейди. Унинг ҳукмронлиги даврида Яҳудо халқи бехатар яшайди, Исроил халқи осойишта ҳаёт кечиради. Ўша Шоҳни «Эгамиз — нажоткоримиз» деб аташади.” Эгамиз шундай демоқда: “Шундай вақтлар келадики, Деҳқон ҳосилни йиғиб улгурмасдан, Ерни шудгор қилиш вақти келади. Шаробни тайёрлаб улгурмасдан, Узумнинг янги ҳосили пишади. Тоғлардан ширин шароб томади, Ҳамма қирлардан пастга оқиб тушади. Мен халқимни яна фаровонликка эриштираман. Улар вайрон бўлган шаҳарларни қайта қуриб, У ерда ўрнашиб оладилар. Узумзорлар барпо қилиб, шаробини ичадилар. Боғлар яратиб, меваларини ейдилар.
Выбор основного перевода