Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Денгиз бўйидаги салтанатларнинг шоҳлари тахтларидан тушиб, зар чопону нақш солинган либосларини ечишади. Улар ваҳимага бурканиб, ерга ўтиришади. Бошингга келган кулфатдан даҳшатга тушиб, тўхтовсиз титрашади. Денгиз бўйидаги юртлар билан савдо–сотиқ қиладиган, денгиз дарвозасида ўрнашган Тир шаҳрига айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: Эй Тир, сен: ‘Гўзалликда баркамолман’, дединг. Ҳа, сенинг чегараларинг денгиз бағридан ўтган, Қурувчиларинг гўзаллигингни баркамол қилган. “Эй инсон, Тир шоҳига айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: сен мағрурланиб кетдинг. ‘Мен худоман, денгиз бағридаги худолар тахтида ўтирибман’, деб айтдинг. Сен ўзингни худодай доно деб биласан, ахир, сен худо эмас, инсонсан–ку! Савдо–сотиқдаги иқтидоринг билан кўп давлат йиғдинг. Аммо бойлигинг туфайли мағрурланиб кетдинг. Шу боис Эгамиз Раббий шундай деб айтмоқда: эй фиръавн, бу садр дарахти баланд ўсиб, учи булутларга етди. У баландлигидан мағрурланиб кетди. Лекин мен ўйлайманки, Худо биз — ҳаворийларни шармандали аҳволга солиб, майдонда намойиш қилинадиган, ўлимга маҳкум этилган асирлардай қилиб қўйди. Биз фаришталару инсонлар олдида, бутун коинот олдида томоша бўлиб қолдик.
Выбор основного перевода