Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар: «Душманларимиз йўқ қилинди, Битта қолмай оловда ёниб кетдилар», деб айтадилар. Жанубдаги бу ўрмонга айт: «Эгамизнинг сўзини эшит! Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мен сенинг ҳар бир дарахтингни, кўкарганини ҳам, қуриганини ҳам ёндириб йўқ қиламан. Авж олган алангани ҳеч ким ўчира олмайди. Бу аланга жанубдан шимолгача бўлган ер юзини куйдириб ташлайди. Катта тижоратинг туфайли, Ёвузликка тўлиб, гуноҳ қилдинг. Мен сени шармандаларча Худонинг тоғидан ҳайдадим. Эй соқчи каруб, Мен сени чиқариб юбордим, Оловдай товланган тошлар орасидан ҳайдадим. Эгамиз шундай демоқда: “Тир аҳолиси гуноҳ устига гуноҳ қилди! Мен уларни жазосиз қолдирмайман. Ахир, улар биродарлик иттифоқини унутиб, Халқимнинг қишлоқларидаги аҳолисини Эдомликларга қул қилиб сотдилар. Шундай экан, Мен Тир деворига олов ёғдираман, Олов Тир қалъаларини куйдириб ташлайди.” Ёвузларни босиб эзасизлар. Ҳа, Мен белгилаган ўша кунда улар оёғингиз остидаги тупроқдай бўлади, — дейди Сарвари Олам. — Шу боис унинг бошига балолар келади, У бир куннинг ичида ўлат, қайғу, қаҳатчиликка дучор бўлади. Уни оловда ёндиришади. Ахир, уни ҳукм қилувчи Эгамиз Худо қудратлидир!”
Выбор основного перевода