Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Уят сенга, эй Сидон! Ахир, Тир, денгиз бўйидаги қалъа шундай демоқда: “На тўлғоқ азобин чекдим, на туғдим, На ўғиллар, на қизлар улғайтирдим.” Эгамиз шундай деди: “Зулм чеккан, эй Сидон аҳли, Энди хурсандчилик билмай ўтасан. Қани, Кипрга жўна, У ерда роҳат нималигин билмай ўтасан.” “Эй инсон, Исроил тоғларига юзлан. Уларга қарши шундай башорат қил: “Эй инсон, Оммон халқига юзлан, уларга қарши башорат қил. Шимолдаги салтанатларнинг ҳамма шаҳзодалари ва ҳамма Сидонликлар ўша ердадир. Улар қачонлардир буюк қудрати билан бутун жаҳонни даҳшатга туширишган эди, сўнг шармандаларча ҳалок бўлишди. Бу суннатсизлар қиличдан ҳалок бўлганлар орасида ётишибди. Улар гўрдаги марҳумлар сингари иснодга қолишди.»
Выбор основного перевода