Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қандай қилиб тушиб кетдинг самодан, Эй Зуҳра юлдуз, Тонг ўғли?! Халқларни ерга улоқтирган эдинг! Ерга қулаб тушдинг–ку ўзинг! Денгиз бўйидаги юртлар билан савдо–сотиқ қиладиган, денгиз дарвозасида ўрнашган Тир шаҳрига айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: Эй Тир, сен: ‘Гўзалликда баркамолман’, дединг. Ҳа, сенинг чегараларинг денгиз бағридан ўтган, Қурувчиларинг гўзаллигингни баркамол қилган. Сен гўзаллигинг туфайли мағрурланиб кетган эдинг. Савлатинг туфайли ақл–фаросатдан воз кечган эдинг. Шунинг учун Мен сени ерга улоқтирдим, Шоҳлар олдида шармандангни чиқардим. Сен чексиз гуноҳларинг билан, Савдо–сотиқдаги ноҳақликларинг билан, Ўз саждагоҳларингни булғадинг. Шунинг учун Мен ичингдан олов чиқардим, Сени куйдириб ташладим. Одамларнинг кўзи олдида кулингни кўкка совурдим.
Выбор основного перевода