Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Парвардигор Эгамиз шарқда — Адан деган жойда боғ барпо қилиб, Ўзи яратган одамни ўша боққа қўйди. Шу сабабдан Парвардигор Эгамиз Одам Атони ва Момо Ҳавони Адан боғидан чиқариб юборди. У Одам Атони ернинг тупроғидан ясаган эди, унга энди ўша ерни ишлашга берди. У Одам Атони ҳайдаб юборгандан кейин, ҳаёт дарахтига борадиган йўлни қўриқлаш учун Адан боғининг шарқ томонига карубларни ва доимо айланиб турадиган алангали қилични ўрнатди. Молларинг беҳисоб бўлгани учун Орам халқи ҳам сен билан савдо–сотиқ қиларди. Молларинг эвазига қимматбаҳо фируза тошларни, сафсар матоларни, нақш солинган газламаларни, майин зиғир матоларини, маржону ёқутларни олиб келарди. Худонинг боғи — Адандаги бирорта садр Унга тенг кела олмас эди, Бирорта арча унинг бутоқлари билан беллаша олмасди. Бирорта чинорнинг бундай шохлари йўқ эди, Худонинг боғи бирорта дарахт шу қадар гўзал эмасди. Худо уни гўзал қилиб яратди, Шох–бутоқларини серфайз қилди. Худонинг боғи — Адандаги ҳамма дарахтлар унга ҳавас қиларди. Улар бу ерларни кўрганда шундай деб айтишади: ‘Воажабо! Ташландиқ бўлиб ётган бу ерлар Адан боғидай яшнаб кетибди–ку! Ҳувиллаб ётган хароб шаҳарлар мустаҳкам деворлар билан ўралиб, обод бўлибди–ку!’ Аёл сафсар ва қип–қизил либослар кийган, олтин, жавоҳир ва марваридлар билан безанганди. Унинг қўлида олтин коса бор эди, бу коса жирканчли нарсаларга, фаҳшу ҳаромликларга тўлиб–тошган эди.
Выбор основного перевода