Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мўаб ҳақида башорат: Вайрона бўлди тунда, Мўабдаги Ор шаҳри нидосиз ётар. Вайрона бўлди тунда, Мўабдаги Хир шаҳри нидосиз ётар. Мўаб халқи ўз худосининг уйига чиқди фарёд қилгани, Ҳа, Дибонликлар саждагоҳига чиқди нола қилгани. Ҳар бирининг сочлари қирилган, Ҳар бирининг соқоли олинган, Наво ва Мидаво шаҳарлари учун Мўаб нола чекар. Кўчаларда халқ қанорга ўранган. Томларда, хиёбонларда фарёд қилиб, Ҳаммаси кўз ёшларини тўкар. Хашбон, Элалей аҳли фарёд чекар, Уларнинг овози Яхазгача эшитилар. Мўабнинг қуролланганлари фарёд этар, Улар қўрқувдан қалтирар. Юрагим Мўаб учун фарёд қилади, Қочоқлар қочиб борар Зўварга, Эглат–Шалишиё шаҳрига. Лухит тепалигига ҳам улар йиғлаб боради. Ҳатто Хўронайим йўлида Улар ҳалокат туфайли фиғон чекади. Ҳа, ўтлар қуриб адо бўлди, Майсалар тамом бўлди. Яшилликдан асар қолмади, Нимрим суви хароб бўлди. Энди улар ўзлари эришган бойликларни, Ўзларининг ҳамма мол–мулкларини Арабим сойлиги орқали олиб кетади. Фарёд етиб борган Эхлайим шаҳригача, Йиғи етиб борган Бэр–Илим шаҳригача, Мўаб юрти оҳу нолага тўлди! Ана, Дибондаги сувлар қон билан тўла! Аммо энди Худо Дибонга баттарини қилади. Мўабнинг қочиб қутулганларига, Юртдаги қолган–қутганларининг бошига Шерларни олиб келаман. Қўзилар юборгин юртнинг ҳукмдорига, Уларни юбор саҳро йўли орқали Села шаҳридан азиз Сион тоғига. Худди дарбадар қушлардай Бўлиб қолар ахир, Мўаб аҳли. Уясидан қувилган қушлардай Улар Арнон сойлиги кечувини ғурбатда кезади. Улар шундай дейди: “Маслаҳат бер бизга, қарор чиқар! Куннинг ўртасида соянгни тун каби тушир. Яширгин қувилганларни, Ошкор қилма қочоқларни! Қочоқларимиз орангизда яшасин, Қирғин келтирувчи зўравонлардан Мўабга бошпана бўлгин.” Золимлар йўқ бўлганда, Зўравонлик барҳам топади. Талончилар юртдан ғойиб бўлади. Тахт ўрнатилар садоқат ила. Тахтда ўтирар ҳақиқатгўй бир ҳукмдор. Бу ҳукмдор Довуд хонадонидан келиб чиқар. У адолатпарвар, одиллик билан ҳукм чиқарар. Ҳа, эшитганмиз Мўабнинг мағрурлигини, Унинг чиройи, киборлиги, бойлигини! Нақадар мағрурдир у! Аммо буларнинг ҳаммаси ёлғон! Энди Мўаб фарёд чексин, Ҳамма Мўаб учун нола қилсин. Ҳа, ўша Хир–Харасот майизларини Ҳамма қўмсаб, аза тутсин. Мана, ҳолдан тойди Хашбон далалари, Сивмо узумзорлари ҳам. Халқларнинг ҳукмдорлари эзган Сивмонинг узум бошларини. Улар Язиргача етиб бордилар, Улар саҳрода кезиб юрдилар. Новдалари бир вақтлар ўсиб кетиб, Денгиздан ҳам ошиб ўтди. Шу боис Язир йиғлаганда, мен ҳам йиғлайман, Эй Сивмо узумзорлари! Кўз ёшларим ила сизларни шалаббо қиламан, Эй Хашбон, Элалей шаҳарлари! Ахир, ёзги ҳосилингиз барҳам топди, Дон ҳосили пайтидаги ўйин–кулгилар тўхтади. Боғларда шодлик, Хурсандчилик энди бўлмас, Узумзорларда қўшиқ айтилмас, Шодлик қийқириқлари кўтарилмас. Узум сиқиш чуқурларида Ишлайдиган ҳеч ким қолмас. Шодлик қийқириқларини Худо бостирди. Шу боис юрагим Мўаб учун Арфа каби нола қилар. Хир–Харасот учун вужудим фарёд чекар. Мўаб халқи келиб, ўзини толиқтирса ҳам, Саждагоҳига келиб, илтижолар қилса ҳам, Ҳеч нарсага эришмас. Эгамиз бу сўзларни Мўаб ҳақида олдиндан айтган эди. Энди Эгамиз айтар: “Ҳозир жуда кўп бўлганига қарамай, ёлланган ишчининг муддати каби, уч йилдан кейин Мўабнинг обрўси тўкилар. Халқидан қолганлари эса жуда оз, заиф бўлар.” Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам Мўаб ҳақида шундай демоқда: “Наво аҳолисининг ҳолига вой! Уларнинг шаҳри хароб бўлади. Хиратайим шармандаларча мағлуб бўлади, Унинг қалъаси уятга қолади, Ер билан яксон қилинади. Мўабнинг довруғидан асар ҳам қолмайди. Душман Хашбон шаҳрини қўлга киритади, Мўаб халқини илдизидан қуритишни режа қилади. Мадмон шаҳрида сукунат ҳукм суради, Қилич унинг изига тушади. Ана, Хўронайимдан фарёд эшитилмоқда! «Хонавайрон бўлдик!» дея хитоб қилишмоқда. «Мўаб вайрон бўлди–ку!» дея додлашмоқда. Гўдаклари бўғилиб йиғламоқда. Одамлар аччиқ–аччиқ йиғлаб, Лухит тепалигига чиқишади. Ҳатто Хўронайимга тушиш йўлида Аччиқ фиғон овозлари эшитилади. Тезроқ қочинг! Чўлдаги юлғундай Жонингизни сақлаб қолишга тиришинг! Эй Мўаб, сен куч ва бойлигингга таяндинг, Энди эса мағлуб бўласан. Худойинг Хамўш сургун қилинади, Руҳонийларингу аъёнларинг асир қилиб олиб кетилади. Сенинг ҳар бир шаҳрингга вайрон этувчи келади, Бирорта шаҳринг омон қолмайди. Водий вайрон қилинади, Ясси тепалик яксон этилади.” Эгамизнинг каломи шудир. Мўаб учун қабр тоши тайёрланг, Кўп ўтмай Мўаб йўқ бўлади. Шаҳарлари вайрон қилинади, Ҳаммаси ҳувиллаб қолади. Эгамизнинг ишидан бўйин товлаган киши лаънати бўлсин! Қон тўкишдан ўзини тийган бундай киши лаънати бўлсин! “Мўаб ёшлигидан бехатар ўсган, Тиндирилган шароб каби тинч яшаган. Гўё бир идишдан бошқасига қуйилмаган, Ҳеч қачон ўз юртидан сургун бўлмаган. Шу боис унинг таъми ўзгармаган, Муаттар ҳиди сақланиб қолган. Аммо шундай кунлар келмоқдаки, Мен Мўабга қарши одамларни жўнатаман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Улар Мўабни шароб тўккандай тўкиб ташлайдилар. Идишларини бўшатиб, чилпарчин қиладилар. Мўаб халқи ўз худоси Хамўш дастидан шарманда бўлади, Исроил халқининг ҳолига тушади. Ахир, Исроил ҳам Байтилдаги бузоққа инониб, Шармандаи шармисор бўлган эди–ку!” “Биз қаҳрамонлармиз, Жасур жангчилармиз”, деб Айтишга қандай ҳаддингиз сиғди? Худо Шоҳдир, Сарвари Оламдир Унинг номи. У шундай демоқда: “Мўаб вайрон бўлади, Шаҳарлари босиб олинади. Энг сара йигитлари қириб ташланади. Мўабга кулфат яқинлашмоқда, Фалокат унга елдай учиб келмоқда. Эй Мўаб қўшнилари, қайғуринглар, Эй Мўабни таниганлар, мотам тутинглар. Айтинглар: «Эвоҳ, салтанат ҳассаси синди. Қудратли ва улуғвор ҳасса парчаланди.» Эй Дибонда яшайдиганлар, Тўрдаги ўрнингиздан туринглар, Ердаги тупроққа ўтиринглар. Зеро, Мўабни ҳалок этувчи сизга қарши чиқади, У қўрғонларингизни қулатади. Эй Арорда яшайдиганлар, Кўчага чиқиб кузатиб туринглар! Қочиб кетаётган эркагу аёллардан «Нима бўлди?» деб сўранглар. Эвоҳ, Мўаб шарманда бўлди, вайрон қилинди. Уввос солиб, фарёд қилинглар! Мўаб хароб бўлганини Арнон дарёси бўйларида эълон қилинглар. Мен ясси тепаликларда жойлашган ҳамма шаҳарларни: Хўлунни, Яхазни, Мифатни, Дибонни, Навони, Байт–Диблатайимни, Хиратайимни, Байт–Гамулни, Байт–Миённи, Харийўтни, Бозрахни жазолайман. Хуллас, узоқ–яқинда жойлашган ҳамма Мўаб шаҳарлари вайрон бўлади. Мўабнинг қудрати синади, кучи кесилади.” Эгамизнинг каломи шудир. Ўзини Эгамиздан устун қўйган Мўабни маст қилинглар. Ўз қусуғида ўзи думалаб ётсин, одамларга кулги, масхара бўлсин. Эй Мўаб, эсингдами, Исроил устидан кулган эдинг! У ўғримидики, у ҳақда гапирганингда бошингни чайқаган эдинг! Эй Мўаб аҳолиси! Шаҳарларни тарк этинг, Қоялар орасида яшаб юраверинг. Тоғ дарасида ин қурган кабутарлардай бўлинг. Эшитганмиз Мўабнинг мағрурлигини, Манманлиги, киборлиги, такаббурлигини! Нақадар такаббурдир у! Ниҳоятда гердайиб кетган! Эгамиз шундай демоқда: “Мен бу халқнинг сурбетлигини биламан. Улар беҳуда мақтанадилар. Шундай экан, Мўаб учун Мен йиғлайман, Бутун Мўаб халқи учун фарёд қиламан. Хир–Харасот аҳолиси учун кўз ёш тўкаман. Эй Сивмо қишлоғининг узумзорлари, Мен ҳам, Язир шаҳри сингари, сизлар учун қайғураман. Сизнинг новдаларингиз ўсиб кетди, Ҳатто Ўлик денгиздан ҳам ошиб ўтди, Шохларингиз Язир шаҳригача етди. Аммо ёзги мевалар ва узумларингизга Зараркунандалар тушди. Мўабнинг ҳосилдор ерларида Шодлигу хурсандчилик барҳам топди. Мен узум сиқиш чуқурларидаги Шаробни тортиб оламан. Энди ҳеч ким шодликдан ҳайқириб узум эзмайди, Шодон қийқириқлар энди эшитилмайди. Хашбон, Элалей аҳли фарёд чекади, Уларнинг овози Яхазгача эшитилади. Садоси Зўвардан Хўронайимгача жаранглайди, То Эглат–Шалишиёгача етиб боради. Ҳатто Нимрим сувлари нобуд бўлади. Мўаб саждагоҳларида қурбонлик қилганларни ўлдираман, Ўз худоларига атаб тутатқи тутатганларни йўқ қиламан, — деб айтмоқда Эгамиз. — Қалбим най каби нола қилиб, Мўаб учун қайғурмоқда. Ҳа, қалбим най каби, Хир–Харасот одамлари учун йиғламоқда. Ахир, уларнинг йиққан бойлиги йўқ бўлди. Қайғудан ҳамма сочини олдирган, Ҳамма соқолини қириб ташлаган, Ҳамма қўлларини тилган, Белларига қанор ўраб олган. Мўабдаги ҳамма томлар устида, Ҳамма шаҳар майдонларида Фақат марсия айтилади. Зотан, Мен Мўабни синдириб ташлайман, Кераксиз идишдай чилпарчин қиламан, — деб айтмоқда Эгамиз. — Мўаб чил–чил синади! Одамлари аччиқ–аччиқ йиғлайди! Шармандаликдан Мўаб юзини яширади! Мўаб ҳаммага масхара бўлади, Унинг аҳволидан қўшни халқлар ваҳимага тушади.” Эгамиз шундай демоқда: “Қаранглар! Душман бургут сингари, Мўабга ҳужум қилмоқда, Қанот кериб Мўаб узра парвоз этмоқда. Мўаб шаҳарлари энди олинади, Қалъалари қўлга киритилади. Ўша куни Мўаб лашкарлари ваҳимага тушади, Улар дард тутган аёл каби бўлиб қолади. Ахир, Мўаб ўзини Мендан устун қўйди, Энди у нобуд бўлади. Эй Мўаб аҳли, сизни ваҳима, Тузоқ ва чоҳ кутмоқда! — деб айтмоқда Эгамиз. — Ваҳимадан қочган чуқурга тушар, Чуқурдан чиққан эса тузоққа илинар. Мен Мўабнинг бошига Жазо йилини келтираман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Ҳолдан тойган қочоқлар Хашбон шаҳри соясида тўхтайди. Аммо олов чиқади Хашбон шаҳридан, Аланга чиқади шоҳ Сихўннинг шаҳридан. Ёнғин бутун Мўаб юртини ямлаб ютади, Исёнкор одамларнинг бошини ейди. Эй Мўаб, ҳолингга вой! Хамўшга сиғинганлар нобуд бўлади, Ўғил–қизларинг асирликка тушади. Аммо кейинчалик Мен Мўаб халқини яна фаровонликка эриштираман.” Эгамизнинг каломи шудир. Мўаб тўғрисидаги башоратлар ўз ниҳоясига етди. “Эй инсон, Сеир тоғларига юзлан, уларга қарши башорат қилиб айт: Халқимга бўлган қадимги адоватингиз туфайли сизлар Исроил халқининг тақдирини қилич билан ҳал қилган эдингизлар. Улар шусиз ҳам охирги жазосини тортиб, бошларидан оғир дамларни кечираётган эдилар–ку! Эгамиз шундай демоқда: “Мўаб халқи гуноҳ устига гуноҳ қилди! Мен уларни жазосиз қолдирмайман. Ахир, улар Эдом шоҳининг қабрини булғадилар, Суякларини куйдириб оҳак қилдилар.
Выбор основного перевода