Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ғарбда улар Филистларга чангал солади, Биргаликда Шарқ халқини талайди, Эдом, Мўаб уларга бўйин эгади, Оммон халқи тиз чўкади. Бу қилмишлари учун шундай кунлар келадики, Мен Оммонликларнинг Рабба шаҳрига қарши уруш эълон қиламан, — деб айтмоқда Эгамиз. — Рабба шаҳрини вайроналар уюмига айлантираман, Атрофдаги қишлоқларига ўт қўяман. Шунда Исроил халқи Оммон босқинчиларининг ерларини босиб олади, — деб айтмоқда Эгамиз. — Эгамиз шундай демоқда: “Ўша куни Мен Довуд шоҳлигини қайта тиклайман. Ҳозир у қийшайиб кетган кулбадай бўлса–да, Деворларидаги ёриқ жойларини тузатаман, Бузилган жойларини кўтараман. Уни қайта қуриб, илгариги ҳолатга қайтараман. Шунда Исроил халқи эгалик қилади Эдомликларнинг омон қолганларига, Қўлим остидаги ҳамма халқларга.” Эгамиз айтганларини бажо қилади. Ёқуб авлоди бўлар оловдай, Юсуфнинг авлоди бир алангадай. Эсовнинг авлоди эса Бўлиб қолар қуруқ поядай. Менинг халқим Исроил Эсовнинг авлодини ёндирар, Ёндириб, уларни йўқ қилар. Эсов авлодидан тирик қолмас ҳеч бири.” Зотан, бу сўзларни Эгамиз айтди.
Выбор основного перевода