Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Арор шаҳарлари тарк этилади, Сурувлар масканига айланади, Ҳеч ким уларни ҳуркитмайди. Йўллардан бири Бобил шоҳини Оммон юртининг пойтахти Раббага, иккинчиси Яҳудо юртининг мустаҳкам шаҳри Қуддусга олиб борсин. Шунда сен яна тилга кирасан. Келган ўша одам билан гаплашасан, бошқа сукут сақламайсан. Хуллас, халқим учун бир аломат бўласан, шунда Эгангиз Мен эканлигимни улар билиб оладилар.” Сенга қарашли соҳилдаги ҳамма қишлоқлар аҳли қиличдан ўтказилади. Ўшанда сен Эганг Мен эканлигимни билиб оласан. У ерда чорва ўтлаб юрадиган бўлади, Ҳар хил ёввойи ҳайвонлар ором олади. Сарой вайроналарида бойўғли яшайди, Ойналаридан унинг товуши эшитилади. Остоналарида харобалар уюм–уюм бўлиб ётади. Биноларининг садр ёғочлари шилиб олинади. Бехатар яшаётган манман шаҳар шу кўйга тушади! “Менга тенг келадигани йўқ”, деб айтаётган шаҳарнинг ҳоли шу бўлади! Хароб бўлган бу шаҳар Ёввойи ҳайвонларнинг маконига айланади. Вайроналар олдидан ўтган–кетганлар Ундан ҳазар қилиб, ерга тупуриб кетишади.
Выбор основного перевода