Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шу орада Филистлар ҳам Яҳудо қир этакларидаги ҳамда Нагав чўлидаги шаҳарларга ҳужум қилиб, Байт–Шамаш, Ойжавлон ва Гадерўт шаҳарларини қўлга киритдилар, шунингдек, Сўху, Тимнах ва Гимзо шаҳарларини ва бу шаҳарлар атрофидаги қишлоқларни қўлга олиб, ўша жойларга ўрнашиб олдилар. Халқлар ўз юртларига Исроилни бошлаб боради, Улар Исроил халқининг мулки бўлади. Исроил Эгамнинг ерида халқларни қул, чўри қилади. Ўзини асир қилганларни Исроил халқи асир қилади, Золимлар устидан у ҳукмронлик қилади. “Бизни урган таёқ синди”, деб Севинмангиз, эй Филистлар! Ахир, илоннинг тухумидан қора илон чиқади! Унинг боласи ваҳимали аждар бўлади! Мана, қашшоқларнинг тўнғичи тўйяпти, Муҳтожлар эсон–омон ётибди. Аммо сизнинг илдизингизни очликдан қуритаман, Қолган–қутганларингиз эса қирилиб кетасиз. ва у ерда яшаётган мусофирларга шаробдан ичирдим. Сўнг Уз номли юртнинг шоҳларига, шунингдек, Ашқалон, Ғазо, Эхрон ва талафот кўрган Ашдодда ҳукмронлик қилган ҳамма Филист шоҳларига шаробдан ичирдим. Фиръавн Ғазо шаҳрига ҳужум қилишидан олдин, Филист халқи ҳақида Эгамизнинг шу сўзлари Еремиёга аён бўлди: Эгамиз айтмоқда: “Қаранг, шимолда душманлар тўпланмоқда, Улар тўлқинлар каби, пишқириб келмоқда. Жўшқин дарё каби, тошиб ҳовлиқмоқда. Улар тўфондай бутун юртни босиб кетади, У ердаги ҳаммани — Шаҳарлар ва одамларни чўктиради. Халқ доду фарёд қилади, Юрт аҳолиси фиғон чекади. Эгамиз шундай демоқда: “Ғазо аҳолиси гуноҳ устига гуноҳ қилди! Мен уларни жазосиз қолдирмайман, Ахир, улар халқимнинг қишлоқларидаги аҳолисини Асирликка олиб, Эдом халқига қул қилиб сотдилар. Шундай экан, Мен Ғазо деворига олов ёғдираман, Олов Ғазо қалъаларини куйдириб ташлайди. Мен Ашдод шаҳрининг ҳукмдорини йўқ қиламан, Ашқалонда салтанат ҳассасини тутган зотни ҳалок қиламан. Эхрон шаҳрига қарши қўл кўтараман, Омон қолган Филистларни қириб ташлайман!” Эгамиз Раббийнинг каломи шудир. Эй Тир, Сидон ва бутун Филист халқи, Менда нима қасдингиз бор?! Сизлар ҳали Мендан ўч олмоқчимисиз?! Борди–ю, ниятингиз шу бўлса, Мен ўша заҳотиёқ қилмишингизга яраша жазоингизни бераман.
Выбор основного перевода