Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Менинг халқимдан бирорта камбағалга қарз берсангиз, қарз берувчи сифатида уни сиқувга олманглар, ундан фоиз талаб қилманглар. Ундан фойдаланиб пул ишламанг, фойда ҳам олманг, Мен, Худойингиздан қўрқинг. Бундай юртдошингизнинг орангизда яшашига йўл қўйинг. Берган қарзингиздан фоиз талаб қилманг, овқатни ўз нархидан қимматга сотманг. Ўша вақтда ҳакамларингизга шундай деб буюрган эдим: “Биродарларингиз орасидаги муаммоларга яхшилаб қулоқ солинг. Ҳукмингиз тўғри бўлсин, Исроил халқи орасидаги муаммоларни ҳамда қондошингиз билан мусофир орасидаги муаммоларни тўғри ҳукм қилинг. Исроил халқидан бўлган биродарингизга кумушни, нонни ёки ҳар қандай бошқа нарсани қарзга берганингизда, фоиз талаб қилманглар. Қуйидаги айтганларимни қилишингиз керак: бир–бирингизга ҳақиқатни айтинг. Ҳукм қилганингизда одил қарор чиқариб, тинчлик ўрнатинг.
Выбор основного перевода