Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай бўлса–да, Исроил халқи: «Раббий нотўғри иш тутяпти», деб айтяпти. Эй Исроил халқи, қани, Менга айтинг–чи, нотўғри иш тутган Менми ёки сизларми?! Эй инсон, сенинг халқинг «Раббийнинг тутган йўли ноҳақ–ку!» деб шикоят қилади. Аслида эса ўзларининг йўллари ноҳақ. Улар эса: «Раббийнинг тутган йўли ноҳақ–ку», деб айтади. Уларга Менинг шу сўзларимни айт: «Эй Исроил халқи, билиб қўй, Мен ҳаммангизни қилган ишингизга яраша ҳукм қиламан.»” Аммо Эгамиз ҳамон шаҳардадир. У доимо тўғри иш қилади, У ноҳақлик қилмайди асло! У ҳар куни эрталабдан адолат ўрнатади, Тонг саҳардан одиллик билан иш тутади, Фосиқлар эса уялмай ёмонлик қилаверади.
Выбор основного перевода