Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо ўша халқ ёвуз қилмишларидан қайтса, Мен ҳам уларнинг бошларига фалокат келтириш ниятимдан қайтаман. Борди–ю, сен солиҳ кишини ёмон йўлдан қайтарсанг, у сенга қулоқ солгани учун яшайди. Сен эса ўз жонингни асраб қолган бўласан. Эй инсон, халқинг олдига бориб айт: «Агар солиҳ одам ёмон йўлга кирса, қилган савоб ишлари уни қутқара олмайди. Агар фосиқ одам тўғри йўлга кирса, қилган гуноҳлари уни ҳалокатга етакламайди. Гуноҳга қўл урган солиҳ одам эса жонини сақлаб қололмайди.» Ёмон йўлдан қайтиб тўғри, адолатли ишлар қилган фосиқ киши эса қилган тўғри ишлари учун жонини сақлаб қолади.
Выбор основного перевода