Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Тўқиган уянгиздан кийим чиқмайди, Сиз тўқиганлар билан ҳеч ким устини ёпа олмайди. Сизларнинг ишингиз ярамас ишлардир, Сизларнинг қўлларингиз зўравонликка тўла. Фосиқларнинг оёғи ёмонликка шошилади, Улар беҳуда қон тўкишга жуда уста. Уларнинг фикри–зикри гуноҳ билан банд, Қадамидан ҳалокату вайрона келади. Шунда Худо менга деди: “Эй инсон, халқимнинг қилмишини кўрдингми? Улар бу ерда жирканч ишларни қилиб, Мени муқаддас масканимдан ҳайдаб юбормоқчилар. Қани юр, Мен сенга бундан баттарини ҳам кўрсатаман.” Эгамиз менга шундай деди: “Ана кўрдингми, инсон? Яҳудо халқининг мана шу ерда қилаётган жирканч ишлари етмасмиди?! Улар бутун юртни зўравонликка тўлдирмоқдалар, қайта–қайта қаҳримни келтирмоқдалар. Мени ҳақорат қилаётганларини бир кўриб қўй! Эй Самария аёллари, эшитинг! Сизлар Башандаги сигирлардай семириб кетгансиз, Камбағалларга жабр қиласиз, йўқсилни эзасиз, Эрларингиздан ичкилик талаб қиласиз.
Выбор основного перевода