Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исроил халқи қарасаки, шоҳ гапга қулоқ солмаяпти. Шундан кейин халқ унга шундай хитоб қилди: “Эссай ўғли Довуднинг бизга ўтказиб қўйган жойи йўқ, Бизнинг ҳам ундан қарзимиз йўқ! Эй Исроил халқи, ҳамма ўз уйига қайтсин! Эй Довуд, энди ўз кўмочингга ўзинг кул тортавер!” Шундай қилиб, Исроил халқи уйларига тарқалиб кетди. Мен бундай одамнинг қилган барча гуноҳларидан кечиб юбораман. У қилган солиҳ ишлари туфайли яшайди. Эй Исроил халқи, ҳар бирингизни тутган йўлингизга яраша ҳукм қиламан, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Тавба қилинглар! Гуноҳларингиздан қайтинглар! Акс ҳолда, гуноҳ бошингизга ҳалокат келтиради. Менга қарши қилган гуноҳларингиздан воз кечинглар. Ўзларингиз учун янги юрак ва янги руҳ олинглар! Нима учун сизлар ўлишингиз керак, эй Исроил халқи?!
Выбор основного перевода