Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Борди–ю, токни бошқа бир жойга кўчириб ўтқазса, у яна кўкарармикан?! Йўқ, гармсел уни батамом қовжиратиб юборади–ку. Ток ўсган жойида сўлиб қолади–ку.»” Аммо янги танланган Исроил шоҳи Бобилга қарши исён кўтарди. У Миср шоҳи ҳузурига чопарлар жўнатди, ундан кўмак учун отлару лашкар сўради. У муваффақият қозонармикан?! Бундай иш қилган одам жазосиз қолармикан?! Сулҳни бузган киши жазодан қочиб қутулармикан?! Мен, Эгангиз Раббий, барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, бундай шоҳ Бобилда жон беради. Гарчи Бобил шоҳи уни тахтга чиқарган бўлса–да, у Бобил шоҳи билан тузган сулҳни бузди, ичган қасамини назар–писанд қилмади. Шу сабабдан Бобил шоҳи Қуддусдаги кўп одамларни қатл қилиш учун шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйдиради, қамал иншоотларини қурдиради. Шунда Исроилга ҳатто фиръавннинг қудратли лашкари ҳам ёрдам бера олмайди. Чунки Исроил шоҳи ичган қасамидан қайтди, тузган сулҳни бузди. У Бобил шоҳига сўз берган бўлса–да, ана шу ишларни қилди! Мана энди у қочиб қутула олмайди! Шунинг учун Мен, Эгангиз Раббий, барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, аҳдимни бузган, Менинг номим билан ичган қасамидан қайтган бу одам жазосиз қолмайди. Мен унинг устига тўр ташлайман, уни Ўз тузоғимга тушираман. Менга хиёнат қилгани учун уни Бобилга олиб бориб, у ерда адабини бераман. Унинг қочаётган жангчилари қиличдан ҳалок бўладилар, омон қолганлари дунёнинг тўрт томонига тарқалиб кетадилар. Шунда сизларга бу сўзларни айтган Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.
Выбор основного перевода