Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сен «Лубнон» саройида яшаб юрибсан, Садр дарахтлари орасида ин қургансан, Аммо туғаётган аёл каби дард чекасан, Азобдан инграйсан.” Оссурияга бир қара! У ҳам бамисоли Лубнондаги садр дарахти эди, Кўркам шохлари ўрмонга соя солар эди, Унинг учи булутларга тегиб турарди. Биринчиси шерга ўхшаган эди, унинг бургут қанотларига ўхшаган қанотлари бор эди. Мен махлуқни томоша қилиб турган эдим, бирданига қандайдир бир куч унинг қанотларини узиб ташлади, ўзини эса кўтариб одамзодга ўхшатиб икки оёғида турғизиб қўйди. Ўша махлуққа инсон онги берилган эди. Эгамиз шундай дейди: “Қани бўлинг, бонг уринг! Душман бургутдай хонадонимга ҳужум қилмоқда. Ахир, халқим аҳдимни барбод қилди, Улар қонунимни бузди.
Выбор основного перевода