Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай кунлар келадики, Эгамизнинг уйи турган тоғ Тоғларнинг энг юксаги бўлиб, қарор топади. Бу тоғ ҳаммасидан ҳам баланд бўлади, Ҳамма халқлар у ерга дарёдай оқиб келади. Кўплаб эллар келади, Улар шундай деб айтади: “Қани, юринглар! Чиқайлик Эгамизнинг тоғига! Қани, юринглар! Борайлик Ёқубнинг Худоси уйига! Токи У бизга ўргатсин Ўзининг йўлларини, Токи юрайлик бизлар Унинг сўқмоқларидан.” Ахир, Эгамизнинг каломи келиб чиқар Қуддусдан, Ҳа, Худонинг таълимоти келиб чиқар Сиондан. Зеро, эй Исроил, бутун хонадонинг фақат Менинг муқаддас тоғимда, Исроилнинг баланд тоғида, ўша юртда Менга сажда қилади, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Ўша ерда сизларни қабул қиламан. Ҳадялару аъло инъомларингизни, муқаддас тортиқларингизни келтиришни буюраман. Барча осмон қушлари шохларида ин қурарди, Остида барча ёввойи ҳайвонлар болалашарди, Соясида ҳамма буюк халқлар яшарди. Унинг япроқлари ниҳоятда чиройли, мўл мевалари бутун дунёни таъминлар эди. Ёввойи ҳайвонлар унинг тагида пана топар, осмондаги қушлар шохларида ин қурар, ер юзидаги барча мавжудот ундан озиқланар эди. Аммо дарахтнинг тўнкаси ва илдизларига тегманглар, уларни темир ва бронза билан занжирлаб, майин дашт ўтлари орасида қолдиринглар. Дарахт тимсолидаги бу одам осмондан тушган шудрингга чўмилсин, ёввойи ҳайвонлар билан яшаб, насибасини дашт ўтлари орасидан териб есин. Эгамиз шундай дейди: “Мен халқимга шифо бериб, Уларни бевафоликдан қайтараман, Уларга қайта кўнгил қўяман, Мен жаҳлдан тушдим. Мен Исроил учун шудрингдай бўламан, Шунда Исроил нилуфардай очилади, Лубнон ўрмонидай томир отади. Уларнинг новдалари ўсиб чиқади, Зайтун дарахтидек кўркам бўлади, Лубнон садридай муаттар ҳид таратади. Исо уларга яна бошқа бир масални айтиб берди: “Осмон Шоҳлиги бир одам ўз боғига сепган хантал уруғига ўхшайди. Хантал уруғларнинг энг майдаси бўлса–да, ўсиб чиққанда, ҳамма кўкатлардан баланд бўлади. У шундай дарахт бўладики, қушлар унинг шохларига уя қуради.”
Выбор основного перевода