Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо янги танланган Исроил шоҳи Бобилга қарши исён кўтарди. У Миср шоҳи ҳузурига чопарлар жўнатди, ундан кўмак учун отлару лашкар сўради. У муваффақият қозонармикан?! Бундай иш қилган одам жазосиз қолармикан?! Сулҳни бузган киши жазодан қочиб қутулармикан?! Аммо ғазаб ичра ток суғуриб ташланди, Ерга улоқтириб юборилди. Шарқдан эсган шамол ҳосилини қуритди, Бақувват новдалари синиб қуриди. Ҳаммасини олов ямлаб юборди. Унинг поясидан олов чиқди, Новдалару меваларини куйдириб юборди. Биронта бақувват новдаси қолмади, Салтанат ҳассасига ярамайдиган бўлди.” Бу марсия қўшиғидир, у мотам оҳангида куйланади. Эвоҳ, эшкакчиларинг сени очиқ денгизга олиб чиқишади. Шарқ шамоли сени денгиз бағрида парчалаб юборади. Исроил қариндошлари орасида Серпушт ва фаровон бўлса–да, Эгамиз унинг устига шарқ шамолини юборади, Саҳродан эсган гармселни жўнатади. Исроилнинг булоғини қуритади, Унинг чашмасини қовжиратади. Хазинасидаги қимматбаҳо зийнатларини тортиб олади.
Выбор основного перевода