Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша пайтда Бобил шоҳи Навухадназарнинг лашкари Қуддусни қамал қилди. Қамал пайтида Навухадназарнинг ўзи Қуддусга келди. Яҳудо шоҳи Ёҳайихиннинг ўзи, онаси, хизматкорлари, лашкарбошилари, сарой аъёнлари Навухадназарга таслим бўлдилар. Бобил шоҳи ҳукмронлигининг саккизинчи йилида Ёҳайихин асирга олинди. Эгамизнинг айтгани бўйича, Навухадназар Эгамизнинг уйидаги ва шоҳ саройидаги барча хазиналарни бўшатди. Исроил шоҳи Сулаймон Эгамизнинг уйи учун ясаттирган олтин ашёларнинг ҳаммасини майдалади. Жамики Қуддус аҳолисини, бекларни, жасур сипоҳларни, ҳунармандларни, темирчиларни, ҳаммаси бўлиб ўн мингта одамни асир қилиб олиб кетди. Яҳудо халқининг энг қашшоқларидан бошқа ҳеч ким бу юртда қолмади. Бобил шоҳи Навухадназар Ёҳайихинни асир қилгандан кейин, Бобилга олиб келди. Ёҳайихин билан бирга унинг онасини, хотинларини, аъёнларини ва юртнинг обрўли одамларини ҳам Қуддусдан Бобилга ҳайдаб келди. Бундан ташқари, ҳамма жасур сипоҳларни — етти мингта сипоҳни, жанг қилишга қодир мингта ҳунарманд ва темирчини ҳам асир қилиб олиб кетди. Бу исёнкор халқ гапингга қулоқ соладими, йўқми, Мен уларнинг олдига пайғамбарни юборганимни билиб қўйишсин. “Эй инсон, бу исёнкор Исроил халқи сендан «Нималар қиляпсан?» деб сўраган эди, шундай эмасми? Уларнинг олдига бориб айт: «Кеча мен сизларга келажакда содир бўладиган воқеаларни намойиш қилдим. Қилган намойишим Қуддусда ҳукмронлик қилаётган шаҳзода ва у ердаги бутун Исроил халқининг қисмати рамзидир. Эгамиз Раббий шундай демоқда: сизлар асирликка тушиб, сургун бўласизлар. Уларнинг олдига бориб айт: «Кеча мен сизларга келажакда содир бўладиган воқеаларни намойиш қилдим. Қилган намойишим Қуддусда ҳукмронлик қилаётган шаҳзода ва у ердаги бутун Исроил халқининг қисмати рамзидир. Эгамиз Раббий шундай демоқда: сизлар асирликка тушиб, сургун бўласизлар. Уларга айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: баҳайбат, бароқ патли, чипор бир бургут улкан қанотларини кенг ёйиб, Лубнон тоғларига учиб келди. У садр дарахтининг учини ушлаб,
Выбор основного перевода