Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сен ҳам Бобил шоҳининг қўлидан қочиб қутула олмайсан. Одамлар сени тутиб оладилар. Бобил шоҳининг қўлига топширадилар. Сен ўз кўзинг билан Бобил шоҳини кўрасан, у сен билан юзма–юз гаплашади. Кейин сени Бобилга жўнатиб юборади. Зидқиёнинг эса кўзларини ўйиб, уни кишанлаб қўйди. Бобил шоҳи уни ўзи билан Бобилга олиб кетди. Зидқиё умрининг охиригача зиндонда ётди. Мен унинг устига тўр ташлайман, у тузоғимга тушади. Мен уни Халдейлар юрти Бобилга олиб бораман, аммо у Бобилни кўра олмайди. У ўша ерда оламдан ўтади. Сўнг шоҳ оиласига мансуб бўлган бир кишини танлади. Унга қасам ичдириб, у билан бир сулҳ тузди. Исроил халқи итоаткор бўлсин, исён кўтармасин, сулҳга риоя қилгани учун омон қолсин деб, Бобил шоҳи юртдаги барча нуфузли одамларни ўзи билан олиб кетди. Чунки Исроил шоҳи ичган қасамидан қайтди, тузган сулҳни бузди. У Бобил шоҳига сўз берган бўлса–да, ана шу ишларни қилди! Мана энди у қочиб қутула олмайди! Шунинг учун Мен, Эгангиз Раббий, барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, аҳдимни бузган, Менинг номим билан ичган қасамидан қайтган бу одам жазосиз қолмайди.
Выбор основного перевода