Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Сен ва ўғилларинг Учрашув чодирига киришдан олдин шароб ёки бошқа ўткир ичимликлар ичманглар. Ичсангиз, нобуд бўласизлар. Бу авлодларингиз оша доимий қонун–қоида бўлсин. Ёҳу у ердан жўнаб кетди. Йўлда унга пешвоз чиққан Ёҳунадав билан учрашиб қолди. Ёҳунадав Рахав деган одамнинг ўғли эди. Ёҳу у билан саломлашиб: — Сенга менинг ниятим холис, сенинг ниятинг ҳам холисми? — деб сўради. — Шундай, — деб жавоб берди Ёҳунадав. — Ундай бўлса, қўлингни бер, — деди Ёҳу. Ёҳунадав қўлини узатди. Ёҳу уни ёнига — аравасига олди. Шу пайт Ёҳу Ёҳунадав билан бирга Баалнинг уйига кирди–да, сажда қилувчиларга: — Атрофингизга яхшилаб қаранг, — деди. — Орангизда Эгамизга хизмат қиладиганлардан ҳеч ким бўлмасин, бу ерда фақат Баалга сажда қилувчилар бўлсин. Ябиз шаҳрида истиқомат қилган котибларнинг уруғлари ҳам Салмо наслидан келиб чиққан бўлиб, улар Тиротликлар, Шиматликлар ва Сухотликлар деган ном билан юритиларди. Булар Хайин халқидан бўлган Хаммат исмли бир одамнинг авлодлари эдилар. Хаммат Рахав уруғининг бобокалони эди. У Эгамизнинг назарида улуғ бўлади, шаробу ўткир ичимликларни оғзига олмайди. Онасининг қорнидаёқ Муқаддас Руҳга тўлади.
Выбор основного перевода