Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар менга таъна қилиб айтади: “Сен кимга таълим бераётганингни биласанми ўзи?! Бизни энди кўкракдан ажратилган гўдак деб ўйлаяпсанми?! Қачон қарама, бидир–бидир қиласан, Гўдакдай гувранасан.” Шундай экан, Худо уларга, Ўзга тилда, тушунарсиз шевада гапиради. Худо уларга қаерда ором топишларини айтган, Тинчликка қандай эришиш кераклигини ўргатган, Аммо улар қулоқ солишни истамадилар. Эй Эгам, Сен ҳақиқатни излайсан. Сен бу халқни урган эдинг, Аммо улар оғриқ сезмадилар. Уларни деярли йўқ қилиб юборганингда ҳам, Гапингга кирмадилар. Бетларини тошдан ҳам қаттиқ қилдилар, Тавба қилишни хоҳламадилар. Улар Менга юз бурмай, орқа ўгирдилар. Мен уларни тўғри йўлга солмоқчи бўлиб астойдил ҳаракат қилгандим, аммо улар Менга қулоқ солмадилар, ўзларига сабоқ олмадилар.
Выбор основного перевода