Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим ҳукмронлиги даврида Бобил шоҳи Навухадназар Яҳудога ҳужум қилди. Ёҳайиқим уч йил унинг ҳукмдорлиги остида бўлди. Охири у Навухадназарга қарши исён кўтарди. Эгамиз Ўз қуллари пайғамбарлар орқали айтганига кўра, Яҳудо халқига қарши Бобил, Орам, Мўаб ва Оммон босқинчи тўдаларини юбориб, бу юрт халқини йўқ қилмоқчи бўлди. Яҳудода эълон қилинг, Қуддусда жар солинг: «Бутун юрт бўйлаб бурғу чалинсин.» Баланд овозда ҳайқиринг: «Қани, тўпланинглар! Мустаҳкам шаҳарларга қочиб борайлик!» Қуддусга қочиб бориш учун ишора беринг, Имилламай, тезроқ қочинг! Мен шимолдан кулфат келтирмоқдаман, Даҳшатли ҳалокат олиб келмоқдаман. Ана, халқларни ҳалок этувчи йўлга тушди, У шер каби чакалакзордан чиқди. Юртингизни хароб қилгани уясини ташлаб келди. Эвоҳ, энди шаҳарларингиз вайрон бўлади, Ҳаммаси ҳувиллаб қолади. Яҳудо одамлари бир–бирига айтишади: “Бу ерда нима қилиб ўтирибмиз, ахир? Қани бўлинглар, йиғилишиб, Мустаҳкам шаҳарларга қочиб борайлик, Ўша ерда жон таслим қилайлик. Эвоҳ, Эгамизга қарши гуноҳ қилдик! Эгамиз Худо бизни ўлимга маҳкум этди, Заҳарли сувдан бизга ичирди.
Выбор основного перевода