Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Исроил ва Яҳудо халқини ҳамма пайғамбарлар, валийлар орқали огоҳлантириб, уларга шундай амр берган эди: “Қабиҳ йўлларингиздан қайтинглар. Менинг амрларимга, фармонларимга итоат этинглар! Мен ҳамма қонунларимни ота–боболарингизга берганман, пайғамбар бўлган қулларим орқали сизларга юборганман.” Покланг, тозаланг ўзингизни, Кўз олдимдан йўқотинг! Қабиҳ қилмишларингизни, Қабиҳликни энди бас қилинг! Ўрганинг эзгулик қилишни, Адолатни изланг, Йўлга солинг золимни, Ҳимоя қилинг етимни, Бева ҳақи учун курашинг.” Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил, қани энди қайтсанг, Қани энди, Менга қайтиб келсанг! Ҳузуримдан жирканч бутларингни улоқтириб ташласанг, Қани энди, Менинг йўлимдан озмай юрсанг. Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: ёмон йўлингиздан қайтинглар. Турмуш тарзингизни ўзгартиринглар. Шундагина бу юртда яшашингизга ижозат бераман. мусофирларга, етим ва беваларга зулм қилмасангиз, бу юртда айбсиз одамнинг қонини тўкмасангиз, бошингизга фалокат келтирадиган бошқа худоларга эргашмасангиз, Бу фосиқ халқ сўзларимни эшитишдан бош тортди, ёвуз юрагининг ўжарликларига итоат қилди. Бегона худоларга эргашди, уларга хизмат қилиб, сажда этди. Улар ўша чириб кетган қийиқча каби, ҳеч нарсага ярамайдиган бўлиб қоладилар. Шундай экан, Яҳудо халқи билан Қуддус аҳолисига айт: «Эгамиз шундай демоқда: мана, Мен бошингизга соладиган кулфатни тайёрлаяпман, сизларга қарши режалар тузяпман. Бўлди энди, ҳар бирингиз ёмон йўлингиздан қайтинглар. Турмуш тарзингизни ўзгартиринглар. Эски қилмишларингиздан воз кечинглар.» Борди–ю, сизлар ҳақиқатан ҳам буларга риоя қилсангизлар, Қуддус тахтида доим Довуд наслидан бўлган шоҳ ўтиради. Жанг араваларию отлар минган шоҳлар сарой дарвозаларидан киришади. Аъёнлар ва халқ ҳам улар билан бирга киради. «Ўзини сизга сотиб, олти йил хизмат қилган ҳар бир иброний қулни озод қилинглар.» Аммо ота–боболарингиз айтганларимга эътибор бермадилар, Менга қулоқ солмадилар. Инсонлар ҳам, ҳайвонлар ҳам қанорга ўрансин. Ҳар ким Худога ялиниб илтижо қилсин, ёвуз қилмишидан қайтсин, зулм қилмасин.
Выбор основного перевода