Улар шундай дедилар: — Биз шароб ичмаймиз. Бобокалонимиз Рахав ўғли Ёҳунадав бизга шундай амр қилган: “Зинҳор шароб ичманглар, болаларингиз ҳам ичмасин.
Уйлар қурманглар, экин экманглар, узумзорлар барпо қилманглар, уларни ўзингизга мулк қилиб олманглар. Кўчиб борган жойингизда узоқ вақт яшай олишингиз учун чодирларда кун кечиринглар.”