Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худонинг одами Мусо ўлимидан олдин Исроил халқини қуйидаги сўзлар билан дуо қилди: Лекин ўшанда Шамаё пайғамбарга Худонинг қуйидаги сўзлари аён бўлди: Руҳоний Ёҳайидо бир қути олиб, қопқоғи устидан тешик очди. Уни қурбонгоҳнинг ёнига — одамлар Эгамизнинг уйига кирадиган жойнинг ўнг томонига жойлаштирди. Остонада қоровул бўлиб турган руҳонийлар Эгамизнинг уйига келтирилган ҳамма кумушни қутига ташлайверишди. Қўриқчилар сардори Набизарадон олий руҳоний Сараёни, ундан кейинги руҳоний Зафаниёни ва учта дарвозабонни ҳам асирга олди. Леви қабиласидан бўлган, Қуддусга қайтиб келган Маъбад дарвозабонлари қуйидагилар эди: Шаллум, Оққув, Талмўн, Охиман ва уларнинг қариндош–уруғлари. Шаллум уларнинг бошлиғи эди. У бугунгача шарқ томондаги Шоҳ дарвозасида соқчилик қилиб келмоқда. Абуасафнинг набираси Кори ўғли Шаллумга ва унинг Кўрах уруғидан бўлган қариндошларига Маъбад дарвозасида соқчилик қилиш вазифаси топширилган эди. Уларнинг ота–боболари ҳам илгарилари Эгамизнинг Муқаддас чодири киришида соқчилик хизматида бўлганлар. Сўнг Эзра Худонинг уйи олдидан кетиб, Элиашаб ўғли Ёҳуханоннинг хонасига борди, тунни ўша ерда ўтказди. У на нон еди, на сув ичди, сургундан қайтганларнинг хиёнаткорлиги дастидан қайғураётган эди. Шоҳ Зидқиё Еремиё пайғамбарнинг олдига Малкиё ўғли Пешхур ва Масиё ўғли руҳоний Зафаниёни юборди. Шунда Эгамиз Ўз сўзини Еремиёга аён қилди. Пешхур билан Зафаниё Еремиёга шундай дедилар:
Выбор основного перевода