Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим ҳукмронлиги даврида Бобил шоҳи Навухадназар Яҳудога ҳужум қилди. Ёҳайиқим уч йил унинг ҳукмдорлиги остида бўлди. Охири у Навухадназарга қарши исён кўтарди. Шундан сўнг Яҳудо шоҳи Йўшиё ўғли Ёҳайиқим давридан тортиб, то Яҳудо шоҳи Йўшиё ўғли Зидқиё ҳукмронлигининг ўн биринчи йилигача, Эгамиз Еремиёга Ўз сўзини бир неча марта аён қилган эди. Зидқиё ҳукмронлигининг ўн биринчи йили бешинчи ойида Қуддус аҳолиси Бобилга сургун қилинди. Яҳудо шоҳи Йўшиё ўғли Ёҳайиқим ҳукмронлигининг тўртинчи йилида Еремиёга Яҳудо халқи тўғрисида Эгамизнинг сўзи аён бўлди. Бобил тахтига худди ўша йили Навухадназар ўтирган эди. Ахир, Сарвари Олам демоқда: «Бобил шоҳи Навухадназар Яҳудога бостириб келиб, тахтда ўтирган Ёҳайиқим ўғли Ёҳайихинни Яҳудо амалдорлари билан бирга асир қилиб олиб кетганда, Маъбаддаги иккита бронза устунни, ҳовузни, тагкурсиларни ва Қуддусдаги айрим идишларни қолдириб кетган эди.» Аммо ўша қолган–қутган ашёлар ҳақида Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: «Ўз уйимда, шоҳ саройида ва Қуддусда қолган ашёлар ҳақида айтадиган гапларимни эшитинглар:
Выбор основного перевода