Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил, сен анча олдин Бўйинтуруғингни синдирган эдинг, Кўп вақт олдин кишанларингни узган эдинг. «Сенга хизмат қилмайман!» деб айтган эдинг. Ҳар бир баланд тепаликда бутларга сажда қилдинг, Ҳар бир яшил дарахт остида фоҳишадай ётдинг. Аммо улар итоат қилишни ҳам, қулоқ солишни ҳам хоҳламадилар. Ёвуз юракларининг ўжарликларига итоат қилдилар. Олдинга юрмай, орқага кетдилар. Ҳатто фарзандларингиз ҳам баланд қирлардаги ва серсоя дарахтлар остидаги қурбонгоҳларга бориб, Ашеранинг устунларига сажда қилишади.
Выбор основного перевода