Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сизлар борадиган юртдаги халқлар бошқа худоларга сиғинади. Уларнинг юртини қўлга киритганингиздан кейин тоғ чўққиларидаги, қирлардаги ва ҳар бир яшил дарахт остидаги саждагоҳларини бузиб, йўқ қилинглар. Мен сизларга айтган мана шу баракалар ёки лаънатлар бошингизга келганда, Эгангиз Худо сизларни тарқатиб юборган халқлар орасида буларни эсга олинглар. Ўзларингиз ва фарзандларингиз Эгангиз Худога қайтинглар. Мен бугун сизларга амр қилаётгандай, бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан Унга қулоқ солинглар. Шунда Эгангиз Худо сизларни яна фаровонликка эриштиради. Сизларга раҳм–шафқат қилиб, Ўзи тарқатиб юборган барча халқлар орасидан қайтариб йиғиб келади. Ҳар бир ям–яшил дарахт остида Шаҳват билан гуноҳга берилдингиз! Дарё бўйларида, қоялар ковагида Ўз фарзандларингизни қурбонлик қилдингиз! Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил, сен анча олдин Бўйинтуруғингни синдирган эдинг, Кўп вақт олдин кишанларингни узган эдинг. «Сенга хизмат қилмайман!» деб айтган эдинг. Ҳар бир баланд тепаликда бутларга сажда қилдинг, Ҳар бир яшил дарахт остида фоҳишадай ётдинг. Эй Исроил, бошқа худоларнинг кетидан югуравермагин, Чориғинг йиртилгунча, томоғинг қуригунча Улар кетидан юравермагин. Лекин сен шундай дединг: «Гапирганинг бефойда, Ахир, мен ўша худоларни севиб қолдим, Уларнинг кетидан бормасам бўлмайди.»
Выбор основного перевода