Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Худо, ёшлигимдан Сен менга таълим бергансан, Ажойиб ишларингни ҳамон айтиб юраман. Мен, Эгангиз, ичимда шундай деган эдим: «Сени жон–жон дея Ўзимга фарзанд қилиб олган бўлар эдим, Сенга ажойиб юртни совға қилган бўлар эдим, Халқларнинг энг гўзал мулкини сенга берган бўлар эдим.» Мени «Отажоним дейсан», дея ният қилган эдим, Мендан ҳеч қачон юз ўгирмайсан, деб ўйлаган эдим. Сен болалигингни эсламаганинг учун, қилмишларинг билан қаҳримни келтирганинг учун, Мен қилмишларингга яраша жазоингни бераман, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Шунда Мен жаҳлдан тушаман, рашкимни босиб оламан. Тинчланиб, бошқа ғазабланмайман. Эй Қуддус, жирканч одатларинг етмасмиди, нимага беҳаёлик қилдинг? Сизлар эса шундай ибодат қилинглар: «Бизнинг осмондаги Отамиз! Сенинг муқаддас номинг улуғлансин.
Выбор основного перевода