Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Халқнинг ўндан бири қолса ҳам Ёндириб юборилади. Аммо қайрағоч, эман дарахтлар кесилганда Тўнкалари қолгани каби, Ундан ҳам тўнка қолади. Унинг тўнкаси Муқаддас уруғдир.” Эй Исроил халқи! Гарчи сизлар шу қадар фосиқ исёнчи бўлсангиз ҳам, энди Эгамизга қайтинг! Зотан, Мен, Яратувчинг, сенинг эринг бўламан. Менинг номим Сарвари Оламдир! Мен, Исроил халқининг Муқаддас Худоси, қутқарувчингман, Мен бутун ер юзининг Худоси деб аталаман. Эгамиз шундай демоқда: “Ўша кунлар келганда, Исроил халқи Яҳудо халқи билан бирга кўз ёш тўкиб, Эгаси Худога интиладиган бўлади. Улар юзларини Қуддус томон бурадилар, у ерга олиб борадиган йўлни сўраб–суриштирадилар. Эгасига боғланиб қоладилар, У билан унутилмас, абадий бир аҳд тузадилар. Мен сени Ўзимга абадий никоҳлаб оламан. Сенга нисбатан адолатли ва одил бўламан. Сени доим севаман, меҳр–шафқат кўрсатаман. Эгамиз демоқда: “Ўша куни Мен халқимнинг илтижоларига жавоб бераман, Мен осмонга амр қиламан, Осмон ерга ёмғир ёғдиради.
Выбор основного перевода