Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз шундай демоқда: “Эй садоқатсиз фарзандлар, олдимга қайтинглар! Зеро, Мен хўжайинингизман. Ҳар бир шаҳардан биттангизни, ҳар бир хонадондан иккитангизни олиб, Қуддусга олиб келаман. Душманлар сени «Ташлаб кетилган» деб аташса ҳам, «Ҳеч кимнинг Қуддус билан иши йўқ», деб айтишса ҳам, Мен сени соғайтираман, Ярангга шифо бераман.” Эгамизнинг каломи шудир. Шундай кунлар келадики, Соқчилар Эфрайим қирларида шундай деб жар соладилар: «Келинглар, Эгамиз Худонинг олдига борайлик! Келинглар, Қуддусга чиқайлик!»” Бу халқ шундай дейди: “Келинглар, Эгамизга қайтайлик! У бизни тилка–пора қилди, Шифони ҳам Ўзи беради. Бизни ярадор қилди, Яраларимизни Ўзи боғлайди. Оссурия бизга нажот бермайди, Биз жанговар отларга минмаймиз. Қўл билан ясалган бутларни Энди биз «худоларимиз» деб атамаймиз. Эй Эгамиз, биз — етимларга Фақат Сен раҳм–шафқат қиласан.”
Выбор основного перевода