Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай кунлар келадики, Эгамизнинг уйи турган тоғ Тоғларнинг энг юксаги бўлиб, қарор топади. Бу тоғ ҳаммасидан ҳам баланд бўлади, Ҳамма халқлар у ерга дарёдай оқиб келади. Шубҳасиз, денгиз ортидаги юртлар Эгамизга мунтазир бўлади. Исроил халқининг Муқаддас Худоси — Эгангиз Худонинг шарафига Таршиш кемалари бошчилигида Болаларингизни узоқдан олиб келишади, Олтину кумушлари билан бирга олиб келишади. Зотан, Эгамиз сени улуғворлик билан қоплаган. Мен, Эгангиз, ичимда шундай деган эдим: «Сени жон–жон дея Ўзимга фарзанд қилиб олган бўлар эдим, Сенга ажойиб юртни совға қилган бўлар эдим, Халқларнинг энг гўзал мулкини сенга берган бўлар эдим.» Мени «Отажоним дейсан», дея ният қилган эдим, Мендан ҳеч қачон юз ўгирмайсан, деб ўйлаган эдим. Аммо улар итоат қилишни ҳам, қулоқ солишни ҳам хоҳламадилар. Ёвуз юракларининг ўжарликларига итоат қилдилар. Олдинга юрмай, орқага кетдилар. Аксинча, юракларининг ўжарликларига итоат қилдилар, ота–боболари ўргатгандек Баалга сиғиндилар. Аммо улар итоат қилмадилар, Менга қулоқ солмадилар. Аксини қилиб, ёвуз юракларининг ўжарликларига итоат этдилар. Шунинг учун аҳдда ёзилган ҳамма лаънатларни уларнинг бошига солдим. Мен уларга буюрган аҳдимнинг шартларини бажармаганлари учун шундай қилдим.” Муқаддас маконимиз Азалдан юксалтирилган улуғвор тахтдир!
Выбор основного перевода