Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Еру осмонни яратган Эгамиз Сизларга барака берсин. Самолар Эгамизнинг самоларидир, Ерни эса У инсонларга бергандир. Заминни барпо қилган, Ер юзида инсонни яратган Менман. Мен Ўз қўлим билан осмонни ёйдим, Барча самовий жисмларга Мен буйруқ бердим. Эгамиз қудрати ила ерни яратди, Донолиги ила дунёни бунёд этди, Идроки ила осмон гумбазини ўрнатди. Мен Ўзим сизларга қарши чиқаман. Ўз қудрату ажойиботларим билан, қаҳру ғазабим билан сизларга қарши жанг қиламан. Эгамиз қудрати ила ерни яратди, Донолиги ила дунёни бунёд этди, Идроки ила осмон гумбазини ўрнатди. Сиз, учи осмон билан ўпишган баланд бир дарахтни кўрдингиз. Бу дарахт шу қадар улкан эдики, уни дунёнинг тўрт бурчагидан туриб кўрса бўлар эди. Сиз инсонлар жамиятидан ҳайдалиб, ёввойи ҳайвонлар орасида яшайсиз. Худойи Таоло инсон салтанатининг ягона Ҳукмдори эканини ва У тахтни хоҳлаган одамига беришини англаб етмагунингизча етти йил давомида молга ўхшаб ўт еб, осмондан тушган шудрингга чўмиласиз. Худо битта одамдан жамики элатларни яратиб, уларни бутун ер юзига жойлаштирди. У элатларнинг ҳаёти вақтини ва улар истиқомат қиладиган жойларнинг чегараларини белгилаб берди.
Выбор основного перевода