Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Яҳудо шоҳи Ёҳайихиннинг ўзи, онаси, хизматкорлари, лашкарбошилари, сарой аъёнлари Навухадназарга таслим бўлдилар. Бобил шоҳи ҳукмронлигининг саккизинчи йилида Ёҳайихин асирга олинди. Эгамизнинг айтгани бўйича, Навухадназар Эгамизнинг уйидаги ва шоҳ саройидаги барча хазиналарни бўшатди. Исроил шоҳи Сулаймон Эгамизнинг уйи учун ясаттирган олтин ашёларнинг ҳаммасини майдалади. Жамики Қуддус аҳолисини, бекларни, жасур сипоҳларни, ҳунармандларни, темирчиларни, ҳаммаси бўлиб ўн мингта одамни асир қилиб олиб кетди. Яҳудо халқининг энг қашшоқларидан бошқа ҳеч ким бу юртда қолмади. Бобил шоҳи Навухадназар Ёҳайихинни асир қилгандан кейин, Бобилга олиб келди. Ёҳайихин билан бирга унинг онасини, хотинларини, аъёнларини ва юртнинг обрўли одамларини ҳам Қуддусдан Бобилга ҳайдаб келди. Бундан ташқари, ҳамма жасур сипоҳларни — етти мингта сипоҳни, жанг қилишга қодир мингта ҳунарманд ва темирчини ҳам асир қилиб олиб кетди. Эгамиз менга Маъбад олдида турган икки сават анжирни кўрсатди. Бу воқеа Бобил шоҳи Навухадназар Қуддусдаги Яҳудо шоҳи Ёҳайихинни, Яҳудо аъёнларини, ҳунармандлару темирчиларни Бобилга асир қилиб олиб кетгандан сўнг содир бўлди. Шоҳ Ёҳайихин Ёҳайиқимнинг ўғли эди. Мен кўрган саватларнинг бирида яхши чиллаки анжирлар, бошқасида эса ёмон, еб бўлмайдиган анжирлар бор эди. Эгамиз мендан: — Еремиё, нимани кўряпсан? — деб сўради. — Анжирларни, — деб жавоб бердим мен. — Яхши анжирлар ниҳоятда яхши экан, ёмонлари эса еб бўлмайдиган даражада ириб кетган экан. Шунда Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди: Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: “Бобилликларнинг юртига сургун бўлган Яҳудо асирлари ўша яхши анжирларга ўхшайди. Мен уларга илтифот кўрсатаман. Назаримни солиб, яхшилик қиламан, уларни бу юртга қайтариб олиб келаман. Уларни йўқ қилмайман, балки қайта бунёд этаман. Қўпориб ташламайман, балки барқарор қиламан. Қалбларига Мени билиш истагини соламан, улар Мени Эгамиз деб тан оладилар. Бутун қалблари билан Менга қайтадилар. Улар Менинг халқим бўлади, Мен эса уларнинг Худоси бўламан.” Аммо Яҳудо шоҳи Зидқиё тўғрисида, унинг аъёнлари, Қуддуснинг омон қолган аҳолиси ва Мисрга қочиб борганлари тўғрисида Эгамиз шундай демоқда: “Улар еб бўлмайдиган анжирларга ўхшайди. Ириган анжирларни нима қилишса, Мен ҳам уларни шундай қиламан. Уларнинг бошига шундай кулфат соламанки, буни кўрган ер юзидаги барча халқлар даҳшатга тушади. Мен уларни тарқатиб юборган ҳамма жойда одамлар уларнинг устидан кулади, уларни мазах қилади, хор қилади, номини қарғишларда ишлатади. Мен уларга ва ота–боболарига берган юртдан уларни қириб ташламагунимча бошларига уруш, очарчилик ва ўлат юбораман.”
Выбор основного перевода