Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бобилликлар Эгамизнинг уйидаги бронза устунларни, араваларни, бронза ҳовузни парчалаб, бронзанинг ҳаммасини Бобилга олиб кетдилар. Бобил шоҳи Худонинг уйидаги каттаю кичик буюмларни, жамики хазинани, шоҳ ва унинг аъёнлари хазиналарини, хуллас, ҳамма нарсани Бобилга олиб кетди. Форс шоҳи Куруш ҳукмронлигининг биринчи йилида Эгамизнинг Еремиё орқали билдирган сўзлари бажо бўлиши учун, Эгамиз шоҳ Курушнинг юрагига Қуддусдаги Маъбадни қайта қуриш истагини солди. Шундай қилиб, Куруш ўз шоҳлигининг ҳамма томонига хабарчилар жўнатди ва ёзма фармонда қуйидагиларни эълон қилди: Шоҳ Куруш Эгамизнинг уйига тегишли бўлган буюмларни олиб келишни буюрди. Бу буюмларни шоҳ Навухадназар Қуддусдан олиб келиб, ўзининг худолари уйига қўйган эди. Шоҳ Куруш бу буюмларни хазинабон Митрадот назорати остига топширди. Митрадот эса буларни санаб, Яҳудо йўлбошчиси Шашбаззарга берди. Худойингнинг уйида фойдаланиш учун берилган буюмларни Қуддусдаги Худога инъом қил. Эгамиз шундай демоқда: “Бобил ҳукмронлигига етмиш йил бўлгандан кейин, Мен олдингизга бораман. Берган эзгу ваъдамга биноан сизларни шу ерга қайтариб, олиб келаман. Навухадназар Зидқиёни Бобилга олиб кетади. Мен Зидқиёни жазоламагунимча Зидқиё ўша ерда қолади, — деб айтмоқда Эгамиз. — Агар Бобилликларга қарши жанг қилсангизлар, мағлуб бўласизлар.»” Бобилликлар Эгамизнинг уйидаги бронза устунларни, араваларни, бронза ҳовузни парчаладилар, бронзанинг ҳаммасини Бобилга олиб кетдилар. Эгамизнинг уйи учун шоҳ Сулаймон ясаттирган иккита устунга, ҳовузга, ҳовуз остидаги ўн иккита буқага ва араваларга беҳисоб бронза сарф қилинган эди. Ҳар бир устуннинг баландлиги 18 тирсак, тевараги 12 тирсак эди. Устунларнинг ичи кавак бўлиб, деворларининг қалинлиги тўрт энли эди.
Выбор основного перевода