Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар кичкинасидан тортиб, каттасигача, Нафсини тиёлмай ҳаром йўл билан пул топишади. Пайғамбардан тортиб, руҳонийгача — Ҳаммаси товламачилик қилишади. Халқимнинг яраларини юзаки даволашади. Аҳвол оғир бир пайтда «ҳаммаси яхши», деб айтишади. Жирканч ишлари учун уяладиларми? Йўқ, уялмайдилар! Қизариш деган нарсани билмайдилар, Шунинг учун бошқалардай ҳалок бўладилар. Ҳа, уларни жазолаб, хонавайрон қиламан.” Эгамизнинг каломи шудир. Ўша пайғамбарлар Менинг номимдан гапиришса ҳам, уларни Мен жўнатмаганман. Улар: «Юртда уруш ва қаҳатчилик бўлмайди», деб айтаётган эканлар, аммо Мен айтаманки, ўша пайғамбарлар уруш ва қаҳатчиликдан нобуд бўлишади. Уларнинг гапларини тинглаётган одамлар ҳам уруш ва қаҳатчиликдан ўлади. Жасадлари Қуддус кўчаларида қолиб кетади. Уларнинг, хотинларининг, ўғил–қизларининг жасадларини кўмадиган одам бўлмайди. Қилган қабиҳликларини Мен ўзларининг бошларига соламан. Эгамиз шундай деди: “Бу пайғамбарларни Мен юбормадим, Улар ўзлари югуриб бордилар. Уларга Мен гапирмадим, Улар эса башорат қилдилар. Менинг номимдан ёлғон башорат қилган пайғамбарларнинг: «Мен бир туш кўрдим! Худо менга бир туш берди!» деганларини эшитдим.
Выбор основного перевода