Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен Эгангиз Худоман. Сизлар бундан буён қул бўлмаслигингиз учун Мен сизларни Мисрдан олиб чиққанман. Қаддингизни ростлаб юришингиз учун бўйинтуруғингизни синдирганман. Ханано ўғли Зидқиё темир шохлар ясаб, деди: — Эгамиз: “Орам лашкарини қириб битирмагунингча, уларни шу шохлар билан сузаверасан”, деб айтмоқда. — Отангиз бизга оғир бўйинтуруқ солиб, оғир меҳнат қилишга бизни мажбурлаган эди. Энди сиз меҳнатимизни енгиллатиб, бизни бўйинтуруқдан халос қилинг. Ўшанда биз сизга итоат этамиз. Эгамиз менга шундай деди: “Бор, ўзинг учун зиғир қийиқча сотиб ол. Уни белингга боғла, аммо сувга теккизма.” Сўнг Ханониё пайғамбар Еремиёнинг гарданидаги бўйинтуруқни олиб синдирди–да, “Ханониёнинг олдига бориб, шундай деб айт: «Эгамиз айтмоқда: сен ёғоч бўйинтуруқни синдирдинг, аммо ўшанинг ўрнига Мен темир бўйинтуруқ ясайман. Сени Оссурия бўйинтуруғидан озод қиламан, Кишанларингни узиб ташлайман.”
Выбор основного перевода