19
Ахир, Сарвари Олам демоқда: «Бобил шоҳи Навухадназар Яҳудога бостириб келиб, тахтда ўтирган Ёҳайиқим ўғли Ёҳайихинни Яҳудо амалдорлари билан бирга асир қилиб олиб кетганда, Маъбаддаги иккита бронза устунни, ҳовузни, тагкурсиларни ва Қуддусдаги айрим идишларни қолдириб кетган эди.» Аммо ўша қолган–қутган ашёлар ҳақида Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: «Ўз уйимда, шоҳ саройида ва Қуддусда қолган ашёлар ҳақида айтадиган гапларимни эшитинглар:
Бобилликлар Эгамизнинг уйидаги бронза устунларни, араваларни, бронза ҳовузни парчалаб, бронзанинг ҳаммасини Бобилга олиб кетдилар.
Ҳар бир устуннинг баландлиги 18 тирсак бўлиб, тепасида бронзадан ясалган устунқош бор эди. Иккала устунқошнинг баландлиги 5 тирсакдан, атрофлари бронзадан ясалган тўрсимон безак ва анор тасвири билан безатилган эди.
Бобилликлар Эгамизнинг уйидаги бронза устунларни, араваларни, бронза ҳовузни парчаладилар, бронзанинг ҳаммасини Бобилга олиб кетдилар.
Эгамизнинг уйида хизмат пайтида ишлатиладиган буюмларни — қозонларни, куракларни, қайчиларни, тоғорачалар ва куракчаларни, барча бронза ашёларни ҳам олиб кетдилар.
Қўриқчилар сардори Набизарадон олтин ва кумушдан ясалган тоғораларни, оловкуракларни, тоғорачаларни, товоқларни, чироқпояларни, куракчаларни ва шароб назри учун ишлатиладиган идишларни ҳам олиб кетди.
Эгамизнинг уйи учун шоҳ Сулаймон ясаттирган иккита устунга, ҳовузга, ҳовуз остидаги ўн иккита буқага ва араваларга беҳисоб бронза сарф қилинган эди.
Ҳар бир устуннинг баландлиги 18 тирсак, тевараги 12 тирсак эди. Устунларнинг ичи кавак бўлиб, деворларининг қалинлиги тўрт энли эди.
Иккала устуннинг тепасида биттадан устунқош бор эди. Устунқошларнинг баландлиги 5 тирсакдан, атрофлари бронзадан ясалган тўрсимон безак ва анор тасвири билан безатилган эди.
Устунқошнинг ҳар бир томонига тўқсон олтита анор тасвири туширилган эди. Тўрсимон безакдаги анорларнинг сони ҳаммаси бўлиб юзта эди.