Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар Шомуилга: — Биз учун Эгамиз Худога тинимсиз илтижо қилинг, токи У бизни Филистларнинг қўлидан қутқарсин, — дейишди. Улар Шомуилга: — Нобуд бўлмайлик. Биз — қулларингиз учун ўз Эгангиз Худога илтижо қилинг, — дейишди. — Энди билдик, биз бир шоҳ сўраб, бутун гуноҳларимиз устига яна гуноҳ қилибмиз. Энди менга келсак, албатта Эгамизга сизлар учун ибодат қиламан. Акс ҳолда, Унга қарши гуноҳ қилган бўламан. Бундан Худо сақласин! Сизларга фақат тўғри ва яхши йўлни кўрсатаман. Мазлумларга ёрдам берадиган Ҳеч кимса йўқлигини кўрди, Ҳеч ким йўқлигидан У ҳайратда қолди. Шунда Эгамиз Ўз қўли билан қутқаришга киришди, Худонинг Ўзи уларга нажот берди. Раббий Ёҳайиқимни Навухадназарнинг қўлига берди. Навухадназар Худонинг уйидаги айрим идишларни ўлжа қилиб, Бобил юртига олиб борди–да, идишларни ўз худосининг уйидаги хазинага жойлаштирди.
Выбор основного перевода