Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Ўз қуллари пайғамбарлар орқали айтганига кўра, Яҳудо халқига қарши Бобил, Орам, Мўаб ва Оммон босқинчи тўдаларини юбориб, бу юрт халқини йўқ қилмоқчи бўлди. Эй даштдаги ҳамма ҳайвонлар, Эй ўрмондаги барча ҳайвонлар! Келинглар, халқимни еб битиринглар! Бу халқнинг жасадлари қушларга ва ёввойи ҳайвонларга ем бўлади, ҳеч ким уларни ҳайдамайди. Сабабсиз душманлик қилаётир менга одамлар, Қушни овлагандай мени овлади улар. Эй инсон, турли хил қушларни ва ҳамма ёввойи ҳайвонларни йиғиб, уларга шундай деб айт: «Эгамиз Раббий демоқда: қани, келинглар! Мен сизлар учун қурбонлик ҳозирлайман, Исроил тоғларида катта зиёфат уюштираман. Сизлар тўйгунингизча гўштдан еб, қондан ичасизлар. Мен кўрган ваҳийдаги отлар билан сувориларнинг кўриниши қуйидагича эди: сувориларнинг совутлари оловдай қизил, тўқ кўк ва олтингугуртдай сариқ рангда эди. Отларнинг боши арслон бошига ўхшар, оғизларидан олов, тутун ва олтингугурт отилиб чиқарди.
Выбор основного перевода