Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамизнинг қиличи қонга булғанган. Қўзилар, эчкилар ёғига, қонига, Қўчқор буйрагининг ёғига тўйган. Ҳа, Бозрах шаҳрида Эгамизга қурбонлик бор, Эдом юртида катта қирғин бошланади. Атрофингдаги яланг қирларга назар солиб, қара! Сен фоҳишалик қилмаган бирор жой қолдими?! Сен йўл бўйларида ўтириб, ўйнашларингни кутдинг. Чўлда босқинчилик қилишга шай турган қароқчидай бўлдинг. Менга қилган бевафолигинг ва фосиқлигинг билан, Бутун юртни ҳаром қилдинг. Яп–яланг қирлар узра фиғон эшитилмоқда, Исроил халқи доду фарёд солмоқда. Зотан, улар ҳақ йўлдан озган эдилар, Ўзларининг Эгаси Худони унутиб юборган эдилар. Мен сенга айтаман: азадор уйга кирма, мотам тутма, таъзия билдирма. Мен бу халқни тинчлик–хотиржамлигимдан маҳрум қилдим. Мен бу халқни севмайман, уларга меҳр–шафқат кўрсатмайман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Эгамиз демоқда: “Саросима овозларини эшитдик. Ана, ваҳима садолари эшитилмоқда! Тинчлик йўқ!
Выбор основного перевода