Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳатто юрагимни тафтиш қилиб, Тунда мени синаб кўрсанг, Агар мени имтиҳон қилсанг, Ёмон ниятни менда топа олмасдинг. Оғзим гуноҳ қилмас, қарорим шудир. Эй Эгам, мени Ўзинг синаб кўриб, билгансан, Қачон ўтириб, қачон туришимни Ўзинг биласан, Ўй–хаёлларимни узоқдан туриб англаб оласан, Юришимни, ётишимни Сен текширасан, Барча йўлларим Сенга ойдай равшандир. Бирон сўз тилимга келмасдан олдин, Эй Эгам, Сен ҳаммасини биласан. Эй Сарвари Олам, Сен адолат билан ҳукм қиласан, Инсоннинг юрагини, хаёлларини синайсан. Душманларимдан ўч олганингни кўрай, Даъвоимни Ўзинг ҳал қил! Мени қувғин қилганлар шарманда бўлсин, Мени эса шарманда қилма. Душманларим саросимага тушсин, Мени эса довдиратиб қўйма. Уларнинг бошларига кулфат келтир, Жазосини икки баробар оғирроқ қилгин. Аммо бу сохта устозлар ёввойи ҳайвонларга ўхшайдилар, улар фақат туғма ҳис–туйғуларига берилиб яшайдилар. Ўзлари англаб етмайдиган ёвуз мавжудотларни менсимай юрибдилар. Бироқ улар ўша мавжудотлар билан бирга ҳалок бўладилар, ҳайвонлар сингари овланиб, йўқ қилинадилар.
Выбор основного перевода