Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Худо, бегона халқлар Танлаган юртингни босиб олди, Улар муқаддас Маъбадингни булғади, Қуддусни вайронага айлантирди. Шаббат кунини оёқ ости қилманг, Шу муқаддас кунда Хоҳлаганингизни қилишдан ўзингизни тийинг. Шаббат кунини завқли деб билинг. Эгамизнинг муқаддас кунини шарафли деб билинг. Бу кунда ўзингиз истаган йўлдан юрманг, Хоҳлаганларингизни қилаверманг, Истаган гапларингизни гапираверманг. Эгамиз шундай дейди: “Уларнинг ҳар бир қабиҳлиги Гилгалдан бошланган, Ўша ерда нафратлана бошладим улардан. Қабиҳ қилмишлари учун Уларни юртимдан ҳайдаб чиқараман. Энди уларга меҳр қўймайман. Уларнинг ҳамма беклари Менга қарши бош кўтарган.
Выбор основного перевода