Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо кейинчалик Мен Мўаб халқини яна фаровонликка эриштираман.” Эгамизнинг каломи шудир. Мўаб тўғрисидаги башоратлар ўз ниҳоясига етди. Аммо шундан сўнг Мен Оммон халқини яна фаровонликка эриштираман.” Эгамизнинг каломи шудир. Аммо кейинчалик Мен Элам халқини яна фаровонликка эриштираман.” Эгамизнинг каломи шудир. Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Исроил халқидан ҳазар қилиб, зулм ўтказган биронта қўшни халқ бундан буён Исроил халқи учун тикан ва янтоқдай бўлмайди. Исроил халқи Эгаси Раббий Мен эканлигимни билиб олади. Мен тарқатиб юборган халқим Исроилни узоқ юртлардан Ўзим йиғиб оламан. Улар орқали барча халқларга муқаддаслигимни аён қиламан. Мен қулим Ёқубга мулк қилиб берган ерда уларни ўрнаштираман. Мен халқимни яна фаровонликка эриштираман. Улар вайрон бўлган шаҳарларни қайта қуриб, У ерда ўрнашиб оладилар. Узумзорлар барпо қилиб, шаробини ичадилар. Боғлар яратиб, меваларини ейдилар.
Выбор основного перевода