Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгангиз Худодан қўрқинглар. Фақат Унга хизмат қилинглар. Ёлғиз Унинг номи билан қасам ичинглар. Эгангиз Худодан қўрқинглар. Ёлғиз Унга сажда қилинглар, Унга содиқ бўлиб, Унинг номи билан қасам ичинглар. Мен, Эганг, нажот олиб келиш учун сени чақирдим. Мен сенинг қўлингни кучайтираман, Ўзим сени ҳимоя қиламан. Халқим билан тузган аҳдимни Сен орқали амалга ошираман, Жамики элатларга сен орқали нур сочаман. Қани энди, ҳақиқат, адолат ва тўғрилик ила «Эгамиз шоҳид!» дея қасам ичсанг. Шунда халқлар Мен орқали барака топади, Улар Мен билан фахрланади.” Эгамиз шундай дейди: “Эй Қуддус, Сени қандай қилиб кечираман?! Фарзандларинг Мени тарк этдилар–ку! Улар Худо бўлмаган бутларнинг номини ўртага қўйиб онт ичдилар. Мен уларнинг эҳтиёжларини қондирар эдим, Улар эса зино қилаверар эдилар, Фоҳишаларнинг уйига тўдалашиб борар эдилар. Шунда ўзларингиз ҳам тирик тошлардай бўласизлар. Худо сизлардан руҳий маъбад барпо этади. Сизлар муқаддас руҳонийлар бўлиб хизмат қиласизлар ва Исо Масиҳ орқали Худога мақбул руҳий қурбонликлар келтирасизлар. Сизлар худди бир бинодайсизлар. Бу бинонинг асоси ҳаворийлару пайғамбарлардир. Бинонинг тамал тоши эса Исо Масиҳнинг Ўзидир. Бу иморат Раббимиз Исо Масиҳ орқали бир бўлиб, юксалиб боради ва Унга бағишланган муқаддас маъбад бўлади.
Выбор основного перевода